Бугун яша, бугун ҳис қил, бугун айт, бугун тингла! Бугун ҳаракат қил! Зеро, бугунни эртага топиб бўлмайди. !
Шу ўринда Бугун, Мен ҳаетимизда муҳим роль ўйнаган ота- оналаримиз каби азиз керак бўлса бутун умрини шогирдлар, ўқувчилар учун ҳеч ўйлаб ўтирмасдан бағишлайдиган барча устозларга рахмат айтгим келди.
Бугун ҳар доимгидан кўпироқ уларни қадрлагим, ардоқлагим келди! Нега деган савол туғилиши табиий албатта. Нега айнан бугун?!
Чунки бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялар Университетига Самарқанд вилоятидан 50 дан ортиқ ўқитувчилар устозлар ташриф буюрди. Улар билан учрашув суҳбатлашиш, фикр алмашиш бунчалик даражада қизиқарли самимий бўлади деб ўйламаган эдим тўғриси.
Улар билан биргаликда Университетлар мактаблар ҳамда музеиларни айландик фикр алмашдик, устозлар баҳона мен ҳам Университетда ташкил этилган медиа марказдаги студия ва яратилган замонавий шароитларни, Муҳаммад ал-хоразмий мактабини, Инха Университетини, IT park ҳамда Муҳаммад ал- хоразмий Университетига тегишли музеиларини томоша қилиб, ўзим билмаган билимларга эга бўлдим, қолаверса, самимий дилкаш инсонлар бўлган Самарқандлик устоз ўқитувчиларимиз билан фикр алмашдим. Айниқса, ўқитувчиларнинг аксарияти еш бўлганлиги учун баьзи мавзулар баҳс мунозаралар билан кечди. Бугунни алоҳида хотира дафтарига муҳрладим. Ички туризим, ички маданиятни бугундан бошлашимиз керак, бугун интилайлик бугун урганайлик, бугун борайлик! Бежиз айтишмас экан одам тафтини одам олади дея кексаларимиз.
Бугунги еш устозларимизга шарафли касбларида ҳеч толмасликларини тилаб қоламан.
Зеро, "— Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила” деб зарҳал ҳарфларла минг йил аввал битиб кетган Ҳазрати Алишер Навоий.