2021-2022 ўқув йили бошланди.
Бугун янги 2021-2022 ўқув йилининг биринчи куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллигини нишонлаш ҳамда 1-босқичга қабул қилинган талабаларни кутиб олишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Маросимда университет ректори Б. Ш. Махкамов, барча проректорлар, факультетлар деканлари, кафедра мудирлари, университетда кўп йиллар фаолият юритган профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар. Танишув ҳамда табрик руҳида кечган тадбир, ОТМга қабул қилинган талабаларни университетга тезроқ мослашиши, устозлар билан ёшлар ўртасидаги илиқ мулоқотни яратилиши учун илк қадам бўлди.
Маросим давомида ректор, таълим жараёнида муваффақиятларга эришган талаба ва устозларни эришган ютуқлари билан табриклаб, омад ва зафарлар тилаган ҳолда фахрий ёрлиқлар тақдим этдилар.
Маросимнинг бадиий қисмида университет талабалари санъатнинг турли йўналишидаги истеъдодларини намоён этиб, байрамона кайфият улашдилар.
Тадбир якунида 1-босқичга қабул қилинган талабаларни факультетлари билан таништириш учун экскурсияга таклиф қилинди.