“Юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларини қўллаш масалалари” мавзусига бағишланган илмий-услубий конференциясига таклиф этамиз

  • Главная
  • “Юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларини қўллаш масалалари” мавзусига бағишланган илмий-услубий конференциясига таклиф этамиз

Ҳурматли устозлар!

Сизни 2022 йил 17-18 январ кунлари Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказиладиган “Юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларини қўллаш масалалари” мавзусига бағишланган илмий-услубий конференциясига таклиф этамиз.

✅Конференциянинг очилиш маросими 17 январ куни соат 10:00 да университет катта мажлислар залида ўтказилади.
Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича 4 та шўъба фаолият юритади:
1- Шўъба. Рақамлашган жамиятда таълим муассасалари ўқув жараёнини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш муаммолари;
2-Шўъба. Масофавий ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларидан фойдаланиб мутахассислик фанларининг ўқитиш самарадорлигини оширишда инфокоммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиш масалалари;
3-Шўъба. Ахборот технологияларидан умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланиш услублари ва тавсияларини яратиш;
4-Шўъба. Кредит тизими асосида ўқитишнинг юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги ўрни.

📍Манзил: 100202, Тошкент ш., Амир Темур кўч., 108. ТАТУ
👥Қатнашувчилар 17 январ куни соат 9:00 дан ТАТУ катта мажлислар залида рўйхатга олинади.
✅Маълумотлар учун телефон: (71) 238-65-99