Ҳар бир мамлакатнинг, жамиятнинг тараққиёти у ерда илму-фаннинг нақадар ривож топгани билан узвий боғлиқдир. Илмга ва уни ўрганишга қаратилаётган эътибор ўша давлатнинг эртанги кунини белгилаб беради.
Шунинг учун ҳам илм нурини сочаетган устозларни улуғлаш, уларни эьзозлаш, ҳар бир ўгитини қийматлаш инсонлар онгига муҳрланган.
Айни дамда бизнинг Университет фидойилари ҳам нафақат бу даргоҳдаги талабаларга қолаверса, ўнлаб маҳалла ёшларига зиё улашишни ўз олдиларига мақсад қилиб олган десак хато бўлмайди.
Куни кеча ТАТУ АКТ соҳасида касб таълими факультети томонидан тарихга бир назар дея Юнусобод тумани “Ғайратий” маҳалла ешлари билан Шаҳримизда жойлашган бир нечта музейларига саеҳат уюштиришди. Саёҳат хоҳ ёш бўлилик, хоҳ кекса, қалбларни очади, керак бўлса йўлни очади, саёҳат ҳам зиёратдек гап дерди устозим Маҳмуд Саьдий.
Шунингдек, Олмазор тумани “Пахта” маҳалласи ҳам Университетимиз ўқитувчилари ҳамфикр бўлишган ҳолатда маҳалла ўқувчи ешларининг езги дам олиш кунларидан унумли фойдаланишларига имкон яратиш мақсадида спортнинг турли йўналишларида тасвирий саьнат, бичиш тикиш ҳамда рақс тўгараклари ташкил қилинмоқда.
Шунингдек, турли танлов ва мусобақалар ташкиллаштирилиб, энг фаол ешлар иқтидор эгаларини муносиб тақдирланаетгани ешларни янада фаолликка чақирмоқда диди устозларимиздан бири.
Албатта, муносиб тақдирланиш ҳар бир жабҳада хоҳ иш, хоҳ ўқишда бўлсин инсонни янада илдамланишга интилишга руҳий мадад беради. Агар натижа кўрмоқчи бўлсанг ҳамиша имкон бер деган эди бир машҳур спортчи.
Зеро, Маърифатга эга бўлмай туриб мақтаниш бу жаҳолатдир. Шунинг учун донолар айтадики, илм эгарланган отдир, билганга дўст, билмаганга душмандир.
Нафақат университетда қолаверса, маҳалла ўқувчи ешлари билан ҳам шўғилланиб, ўз қимматли, қийматли вақтларини аямай Устозлик мақомларини ҳар томонлама кўкларга кўтариб келаетган бугуннинг устозларига таьзим қиламиз. Бор бўлинг азиз Устозлар.