Жорий йилнинг 5 октябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети ва “Alskom” Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти ўртасида Меморандум имзоланди.
Келишувнинг асосий мақсади томонларнинг суғурта соҳасида ҳамкорлигини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорида рақамли суғурта тажрибасини жалб қилиш.
Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2909-сон қарорига амал қилган ҳолда, томонлар ўртасида қуйидагилар келишилди:
- ўзаро соҳаларда илмий ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;
- қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш;
- ўзаро тажриба ва маълумот алмашинуви;
- юқори малакали илмий-педагогик кадрлардан фойлаланиб суғурта
соҳасини рақамлаштириш бўйича мутахассислар тайёрлаш;
- профессор-ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда биргаликда тадқиқот
(мастер-класслар) ўтказиш;
- битирувчилар ва корхона ўртасида стажировкалар жорий қилиш;
- онлайн суғурта, рақамлаштириш, илм-фан ва таълим ўртасида
интеграцияни чуқурлаштириш;
- корхонага ёш олимлар ва тадқиқотчиларни тизимли тарзда жалб этиш;
- истиқболли ёш кадрларнинг илмий ғояси корхонага наф келтирган
тақдирда, пул мукофоти ёки ўқув шартнома маблағини корхона томонидан тўлаб бериш.