Рақамли трансформация жараёнига ахборот технологияларини жорий этишда маълумотларни ҳимоялаш муаммолари ва ечимлари мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани
Жорий йилнинг 13 май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалида “Рақамли трансформация жараёнига ахборот технологияларини жорий этишда маълумотларни ҳимоялаш муаммолари ва ечимлари” мавзуcида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Анжуманда қуйидаги шўъбалар фаолият юритади:
1. Ижтимоий-иқтисодий тармоқларда интеллектуал тизимларнинг қўлланилишидаги муаммолар ва ечимлар
2. Дастурий маҳсулотларнинг яратилишида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари
3. Рақамли трансформация жараёнларида ахборот хавфсизлигини таъминлашда сунъий интеллектни қўллаш истиқболлари
4. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш тажрибалари
5. Телекоммуникация тизимлари ва тармоқларини ривожлантириш шароитида рақамли трансформациянинг ўрни ва аҳамияти
6. Тиббиётда рақамли трансформация жараёнларини амалга оширилишида маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш муаммолари.
Мақолалар жорий йилнинг 1 май санасига қадар ict2022@tuitkf.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.