🏛Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси томонидан юртимизда фаолият олиб борувчи иқтидорли, илмга чанқоқ, фидойи хотин-қизларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида фан номзоди унвонига эга, катта илмий ходим-изланувчи, мустақил тадқиқотчи сифатида илмий изланиш олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида интеллектуал бахс VI -“Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловининг 12.11.2021 куни Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
✅VI -“Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловининг мақсади Ўзбекистон Республикасида яратилган тенг ҳуқуқ ва тенг имкониятлардан иқтидорли хотин-қизларнинг илм-фанда қай даражада фойдаланишини аниқлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда илмий изланишларининг узвийлигини таъминлаш учун шароит яратишдан иборат.
✅Ушбу танловда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети докторанти Медетова Кундуз “Энг инновацион ғоя соҳибаси” номинацияси ғолиби деб топилди.