“Киберхавфсизлик” факултети профессор-ўқитувчилари “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасидаги ўқув фанларини ўқув жараёнига интегратсия қилишнинг мақсадли модели” анжумани ва Халқаро тармоқ институтига аъзо бўлган давлатларнинг 16-кенгаш йиғилишида муваффақиятли иштирок этиб қайтишди.
Жорий йилнинг 28 мартдан 1 апрелгача Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Киберхавфсизлик” факултети профессор-ўқитувчилари Маматов Бобир Турсунович, Хамидов Шерзод Жалолдин ўғли Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-услубий маркази томонидан Россия Федерациясининг Москва шаҳрида “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасида молиявий тергов ўтказиш. Аналитик воситалар тўплами” дастури бўйича кадрлар малакасини ошириш курси, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасидаги ўқув фанларини ўқув жараёнига интегратсия қилишнинг мақсадли модели” анжумани ва Халқаро тармоқ институтига аъзо бўлган давлатларнинг 16-кенгаш йиғилишида муваффақиятли иштирок этиб қайтишди.
Ушбу тадбир доирасида 28 мартдан 31 мартгача “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасида молиявий тергов ўтказиш. Аналитик воситалар тўплами” дастури бўйича кадрлар малакасини ошириш курслари ташкил этилди. Дарслар маъруза, давра суҳбатлари, амалий машғулотлар, жамоавий ва индивидуал кўринишдаги машғулотларни ўз ичига олди.
28 мартдан 30 мартга қадар “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасидаги ўқув фанларини ўқув жараёнига интегратсия қилишнинг мақсадли модели” анжумани бўлиб ўтди. Уч кун давомида “Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар”, “Иқтисодиёт ва молия”, “ИТ-соҳа” йўналишлари бўйича кичик гуруҳларда ишлар ташкил этилди.
1 апрел Халқаро тармоқ институтига аъзо бўлган давлатларнинг Олий таълим муассасалари кўргазмасида университетни намойиш қилиш, 2022-йилда ўтказиладиган “Молиявий хавфсизлик бўйича” ўтказилаётган Халқаро олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда молиявий хавфсизлик бўйича ўқув-услубий материалларни тайёрлаш масалалариг кўриб чиқиш бағишланган халқаро тармоқ институтининг 16-кенгаши йиғилишида бўлиб ўтди. Кенгаш йиғилишида Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари вакиллари офлайн режимида, Хитой, Туркманистон ва Россиянинг бир қатор олий ўқув юртлари вакиллари онлайн тарзда иштирок этишди.
Ўтказилган тадбир давомида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан Халқаро тармоқ институтига аъзо бўлган олий ўқув юртлари ва ташкилотлари билан келажакдаги алоқалар ҳамда амалга ошириладиган тадбирлар режаси белгилаб олинди.