Устоз отангдек улуғ

Илм бебаҳо бойлик, уни эгаллаш осон иш эмас. Уламолар илм олишни игна билан қудуқ қазишга ўхшатишган. Инсон шундай бебаҳо хазинанинг соҳиби бўлишида устознинг ўрни беқиёс.

Бунга бир мисол устоз Исаев Рихсихўжa Исаходжаевич.

Шунинг учун ҳам устоз деганда кўнглимизда чуқур ҳурмат ва эҳтиром, чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо этиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади.

Устоз мураббийимизни эъзозлаш, уларни меҳнатининг буюклигини яна бир бора эътироф этиш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети номидан миннатдорлик сатрларини ёзмоқдамиз.

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ” — деган ҳикмат бежиз айтилмайди.  Улуғларимиз, устоз ва муаллимларнинг ҳаққини яхши билганлар, уларнинг қадри нечоғли баланд эканини теран англаганлар ва шунга кўра муомала қилганлар. 

Устозлар ҳақида гап борганда ҳазрат Алишер Навоийнинг бу байтларидан ошириб бир сўз айтмоқ мушкулдир:

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

Шундай экан ўқувчи ёшлар, талабалар ва барчамиз устозларни қадрлаб, доимо уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишимиз лозим. Талабалик одобларига риоя қилган шогирд ҳақиқий маънода устозларини ҳурмат қилган бўлади ва олаётган илму ҳунари самарали бўлиб, вужудига сингади ва келажакда манфаатли бўлади.

 

ТАТУда устозларни ардоқлаш энг олий мезонларга айланмоқда, университетимиз фаҳрлари доим эътиборимизда.