Зулфия ижодиётига бағишланган кеча

  • Asosiy
  • Зулфия ижодиётига бағишланган кеча

2015 йил 4 март куни Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбек ва рус тиллари кафедраси томонидан атоқли ўзбек шоираси Зулфия ижодига бағишланган адабий кеча ўтказилди. Ушбу тадбирда 1-курс талабалари қатнашиб, Зулфияхоним шеърларидан лавҳалар ўқишди, унинг ҳаёти ва ижоди бўйича таниқли инсонларнинг фикрлари айтиб ўтилди. Кечада Зулфия ижод йўлига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.